Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Кўкдалада замонавий боғчалар сони 10 тага етди

Кўкдалада замонавий боғчалар сони 10 тага етди

27 дек 2022
1 291
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Кўкдала туманининг "Ўтамайли" МФЙ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳомийлиги остида қуриб битказилган замонавий болалар мактабгача таълим маскани фойдаланишга топширилди.

Ушбу ДМТТ 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, бошқа ДМТТларидан фарқли равишда энерго тежамкор, монолит асосида барча замонавий талабларга жавоб берадиган тартибда қурилган бўлиб, қуёш панеллари орқали электр энергия таъминланиши билан бирга қуёш коллекторлари орқали бинони иситиш ҳам йўлга қўйилган.

Қишлоқ аҳли ушбу мактабгача таълим маскани биноси очилишини чексиз хурсандчилик билан қарши олишди.

Туманда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: