Aктёр Ҳошим Арслонов вафот этди

962

Бугун, 29 май куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг расмий фейсбук саҳифасида маълум қилинди.

Ҳошим Арслонов 1956 йил 1 Август куни Чуст шаҳрида туғилган. 1977 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тугатган. 1977 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Давлат драма театрида фаолият юритган.

Ҳошим Арслонов кўплаб фильмлар, сериаллар, спектаклларда роллар ижро этган.Қолаверса, унинг ўзбек дубляж санъатидаги ўрни беқиёс эди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here