Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қишлоқ хожалиги Бошқармаси бошлиғи жавобгарликка тортилди

Қишлоқ хожалиги Бошқармаси бошлиғи жавобгарликка тортилди

17 апр 2024
3 280
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бизнес-омбудсман аралашуви билан 2 мингдан ортиқ тадбиркорнинг муаммоси ҳал бўлди. Бизнес-омбудсманга “Фаровон” МЧЖ (номи ўзгартирилган) мурожаат қилиб, 2023 йилда пахта ҳосилини суғориш ишларида фойдаланилган электр-энергияси учун субсидия маблағларини ажратишда амалий ёрдам сўраган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори билан бу борада ажратиладиган субсидияларни ажратиш тартиби тасдиқланган.

Аниқланишича, ташкилий-ҳуқуқий ишлар якунига етмагани сабабли, 2023 йилда вилоятдаги тадбиркорлар ушбу субсидиядан фойдалана олмаган.

Президентнинг 2024 йил 5 январдаги қарорига асосан қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ 2023 йилда пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматининг 50 фоизини қоплаб бериш учун субсидиялар ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим қилинган экин майдонларини суғоришга сарфланган сув миқдори учун истеъмол қилинган электр энергияси қиймати бўйича ҳисоб-китобларига асосан, истисно тариқасида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2024 йилда ажратиб берилади.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2024 йил 8 февралда мутасадди давлат органлари ва ташкилотларга тегишли маълумотларни бир ҳафта муддатда тақдим қилиш тўғрисида тегишли хат юборилган. Шунга қарамасдан, маълумотлар вазирликка тақдим қилинмаган.

Бизнес-омбудсман қонуний талаблари асосида 2024 йил 6 апрелда зарур маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилиниши таъминланди.

Ушбу маълумотлар асосида келгусида вилоятдаги 2000 дан ортиқ тадбиркорларга 28 млрд сўмга яқин субсидия маблағлари тўлаб берилади.

Бундан ташқари, топшириқ ижросига масъулиятсиз ёндашганлиги сабабли, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мансабдор шахси О.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-3-моддасига асосан жарима жазоси қўлланилиши таъминланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: