Шуҳрат Турсунов нега депутатликдан кетди?

1233
Хабарингиз бор, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Турсунов Шуҳрат Ҳамидовични депутатлик ваколатини унинг ёзма аризасига мувофиқ муддатидан илгари тугатиш бўйича Халқ депутатлари вилоят кенгашининг VI чақириқ еттинчи сессиясида қарор қабул қилинди.
Хўш, савол туғилади? Шуҳрат Ҳамидович нега депутатликдан кетди? Бу ҳақда тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун «Nasafnews» мухбири O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Фахриддин Бозоров билан боғланди.
Ф. Бозоровга кўра, Шуҳрат Турсунов шу йилнинг март ойида Қашқадарё вилоят Кенгашига ариза билан мурожаат қилиб, саломатлиги ёмонлашгани туфайли партиянинг вилоят Кенгашига жамоатчилик асосида раислик вазифасидан озод қилишни сўраган. Ариза қаноатлантирилган.
Маълумотларга кўра, Шуҳрат Турсунов Қашқадарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларидан ҳам ўз аризасига кўра ишдан кетган. Лекин бу маълумот ҳали расман тасдиқланмади.
Ш.Турсунов Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси лавозимига 2019 йил май ойида тайинланганди.
Шуҳрат Турсунов бир неча йил илгари Қарши шаҳар ҳокими лавозимида ҳам фаолият юритган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here