Қаршида “Обод маҳалла” дастурига тушган маҳалла биноси чала қолдириб кетилди

231

Қарши шаҳридаги “Қарлиқхона” маҳалла фуқаролар йиғини “Обод маҳалла” дастурига тушганидан сўнг бир талай муаммолар ҳал этилди. Аммо баъзи ишлар чалалигича қолиб кетди. Маҳалла раиси Зариф Саидов чала қолган ишларни битириш йўлида кўп ҳаракат қилди, лекин иш охирига етмади. Маҳалла биносида  бошланган таъмирлаш ишларининг тўхтаб қолгани бунга мисол.

Маълум бўлишича, бу муаммо O’zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеров томонидан ҳам жорий йилнинг март ойида ўрганилган. Бу бўйича депутат тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига депутат сўрови билан чиқди. Маҳалла раиси Зариф Саидов депутатнинг бу ҳаракатидан сўнг, масала ҳал этилишига умид қилмоқда.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here