Қаршида ҳайдовчи яна бир ЙПХ ходимини уялтирди

4084

Жорий йилнинг 23 июнь куни ижтимоий тармоқда “Мақсуд Музаффаровдан навбатдаги шедевр видео… у гаига тушди” сарлавҳаси остидаги видео тарқалган эди.

Ушбу видеолавҳа Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан ўрганилганда, жорий йилнинг 28 май куни белгиланган кунлик хизмат тақсимотига асосан, 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори О.Турсунов йўл ҳаракати  хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳар, А.Темур ва И.Каримов кўчалари кесишган чорраҳага хизматга жалб қилинганлиги, ЙПХ катта инспектори 28 май куни соат 07:40 ларда, Қарши шаҳар, А.Темур кўчасида хизмат ўтаётган вақтида, “Спарк” русумли, 70 Y 033 КA давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Темур ва И.Каримов кўчалари кесишмасида ўрнатилган светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида орқага қайрилиб олиб ҳаракатланиб келган вақтида инспектор ҳайдовчини белгиланган тартибда тўхтатaди.

Ҳайдовчига ўзини таништириб, содир этган қоидабузарлиги юзасидан тушунча бериб, автомашина бошқаришга оид тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганда ҳайдовчи ўзини М.Музаффаров деб таништириб, ЙПХ ходимидан кунлик хизмат ўташ тўғрисидаги дислокация кўчирмасини кўрсатишини сўраган.

ЙПХ катта инспектори О.Турсунов айнан ушбу чорраҳага бириктирилгани бўйича дислокация кўчирмасини  ҳайдовчига кўрсата олмаганлиги, унга Қарши шаҳар ҳудуди бўйича харитани кўрсатганлиги маълум бўлди.

ЙПХ катта инспектори, ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларини тушунтиришга ҳаракат қилган. Лекин, етарлича билимга эга бўлмаганлиги сабабли ушбу Низом талабларини тўлиқ етказиб бера олмаган.

ЙПХ катта инспектори ҳайдовчига нисбатан “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 31-бандида кўрсатилиб ўтилган талабларни бузганлиги учун белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори О.Турсуновга “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинди.

2 Izohlar

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here