Қашқадарёда ошқовоқ экспорти бошланди

203

Қарши туманидаги томорқа эгалари томонидан етиштирилган дастлабки партиядаги 19 тонна ошқовоқлар “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларининг сайи ҳаракати билан қисқа муддатда Россия Федерациясига экспортга жўнатилди.

– 5 гектар ерга четдан келтирилган ошқовоқ уруғини эккан эдик, дейди томорқа эгаларидан бири М.Икромов. – 300 тонна ҳосил олишни мўлжаллаяпмиз. Пишиб тайёр бўлган маҳсулотлар пешма-пеш халқимиз дастурхонига ва экспортга жўнатилмоқда. Келгусидаги мақсадимиз – экин майдони ва маҳсулот турини кўпайтириш.

Вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган ҳудудларда бўлиб, фермер ва томорқа эгаларига юртимизда тадбиркорлик соҳасига кенг имкониятлар яратилганлиги, шунингдек, маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда божхонада яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here