Қамашидан Чироқчига пахта сотмоқчи бўлган ўғрилар ушланди

457

Қамаши тумани “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Карвон про ёғдуси” фермер хўжалигидан ноқонуний равишда Чироқчи туманига пахта сотмоқчи бўлганларнинг қилмиши фош қилинди. Бу ҳақда Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинининг профилактика инспектори Воҳид Ўроқовнинг сайъ-ҳаракатлари эвазига ўғриларнинг режалари амалга ошмади.

Пахта сотмоқчи бўлган гуруҳ машиналарга 1 тонна 490 килограмм пахта ортгани маълум бўлди. Мазкур иш юзасидан 11 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра жазо чораси қўлланилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here