Чироқчидаги мактаб ичида жойлашган шифохона бошқа жойга кўчирилгани хабар қилинди

96
Ахборот сайтимизда эълон қилинган “Мактабнинг ичида муолажахона. Чироқчида тиббиётнинг ўзи ёрдамга муҳтож” сарлавҳали танқидий мақола юзасидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.
47-мактаб биноси
Бошқарма ахборот хизматининг хабарига кўра, Чироқчи тумандаги “Жар”, “Амир Темур”, “Қизилчовра”, “Наврўз” ва “Дўстлик диёри” маҳалла фуқаролар йиғинларининг 25525 нафар аҳолисига  “Ўзбекистон” ҚВП ва “Жар” филиали ходимлари тиббий хизмат кўрсатиб келишмоқда.

“Наврўз” ва “Дўстлик диёри” маҳалла фуқаролар йиғинларида 11000 нафар аҳоли бўлиб, “Ўзбекистон” ҚВПнинг «Жар» филиалига тиббий хизмат масаласида бириктирилган.

COVID-19 пандемияси карантин чекловлари даврида  “Наврўз” МФЙ аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида ушбу ҳудудга бириктирилган шифокор ва ҳамширалар 47-мактаб биносига вақтинчалик жойлаштирилган эди.

Карантин чекловлари юмшатилганидан кейин улар “Жар” филиалида ўз иш фаолиятларини давом эттиришмоқда.

Мавзуга доир: Мактабнинг ичида муолажахона. Чироқчида тиббиётнинг ўзи ёрдамга муҳтож (фототанқид)

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here