Қамашидан навбат Миришкорга: 4 нафар фуқаро пахта ўғирлади (фото)

553

Миришкордан пахта ўғирлаб кетаётган талончиларни ИИБ қўлга олди.Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.

Хабарга кўра,  Миришкор туман С. Муродов ҳудудида 4 нафар Чироқчи туманида яшовчи фуқаролар ўзларининг автомобилларида пахта ҳосилини ўғирлаб кетаётган вақтда Миришкор туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Миришкор туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Муродов берган маълумотга қўра, жиноят содир этган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси билан давлат мулкини фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилишда айбланиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қамаши туманида ҳам худди шундай воқеа содир бўлганди.  “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Карвон про ёғдуси” фермер хўжалигидан ноқонуний равишда Чироқчи туманига пахта сотмоқчи бўлганларнинг қилмиши фош қилинганди. 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here