Бунақаси бўлмаган! Қашқадарёда китобга ҳайкал қўйилди (Фото)

174

Бугун 8 июль куни Қарши шаҳрида Қарши давлат университети рўпарасида ўрнатилган ушбу монументнинг очилишига бағишланган тантанали тадбир нафақат талаба-ёшлар, балки бутун вилоят аҳолисида катта таассурот қолдирди, деб ёзади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мазкур монумент қайсидир маънода мамлакатимиз бўйлаб ёшларни китобхонликка жалб этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг мантиқий давоми бўлди.
12 дона энг нодир асарлар тўплами акс этган ушбу монументда ўзига хос рамзий маъно мужассам. Бу ерда буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий, Абу Али Ибн Сино, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Орипов, Шароф Рашидов каби аллома ва мутафаккирлар, эл ардоқлаган таниқли шоир ва ёзувчилар номлари зикр этилганки, кишида фахр туйғусини уйғотади. Бундан ташқари “жавонга” Балзак, Шекспир, Пушкин каби жаҳон адабиётининг етакчи намояндалари ҳам киритилган.
Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рузиев қатнашди ва нутқ сўзлади.

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here