Қашқадарёда “KARSHI OPEN-2019” халқаро турнири бошланди

74

Жорий йилнинг 7 август куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Исмат Шукуров хотирасига бағишланган шахмат бўйича “KARSHI OPEN-2019” халқаро турнири старт олди.

Мазкур халқаро турнирда Россия Федерацияси, Тожикистон, Украина, Испания ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан жами 260 нафарга яқин шахмат усталари иштирок этишмоқда. Турнир стандарт (классик шахмат) йўналишида 9 турдан, “А” ва “Б” гуруҳларда швейцарча тизимда, ФИДЕ қоидалари бўйича ўтказилмоқда.

Шахмат бўйича старт олган “ KARSHI OPEN-2019” халқаро турнири 11 августга қадар давом этади ва ғолиб совриндор бўлган иштирокчилар диплом, медал ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here