68 ёшли «онахон» нега фоҳишахона очди?

3601

Жорий йилнинг 26 январ куни Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи номига мурожаат келиб тушган. Унда келтирилишича, 2019 йил 25 январ куни асли Андижон вилояти Жалақудуқ туманида туғилган, миллати ўзбек, ҳозирда Қарши шаҳар 3-миттитумани 41-хонадонда яшовчи, муқаддам 3 маротаба Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси билан судланган, 68 ёшли фуқаро Э. Эсахонова яшаш жойидан фоҳишахона    ташкил этиб, бунинг эвазига фуқаролар Ф. Рахматов ва Д.Баракаевалардан 50 минг сўм миқдордаги пулларни олган.

Қашқадарё вилоят  Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ва бошқа тегишли органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э. Эсахонованинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари аниқланган.

Натижада фуқаро Э.Эсахононова ўз кирдикорларини яшириш, ҳужжатларни расмийлаштирмаслик ва унинг фойдасига ғайриқонуний ҳал қилишлик эвазига майёр Ф.Н.Ёровга 10 млн.сўм миқдорда пора таклиф этган.

Мазкур мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Қашқадарё вилояти бўйича бўлими Департаментининг Қарши шаҳар бўлими ва Қарши шаҳар прократураси ходимлари билан ҳамкорликда 26-январь куни ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳар 3-миттитуман 10-сонли профилактика инспекторининг хизмат хонасида фуқаро Э.Эсахонова майёр Ф.Ёровга пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, тегишли тартибда хужжатлаштирилган.

2019-йил 26-январь куни Бош Прократура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Қарши шаҳар бўлими томонидан фуқаро Э.Эсахоновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддасининг 4-қисми “б“ банди ва ва 211-моддасининг 2-қисми “а“ банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here