Банкларда доллар алмаштириш талаблари ўзгарди

560

Марказий банк қарорига мувофиқ, чет эл валютасининг ҳақиқийлиги ва муомалага яроқлилиги техник воситалар ёрдамида текшириш учун воситачилик ҳақи олинмайдиган бўлди.

Шунингдек, қарор билан,

  • майда доғлар, ёзувлар, штамп изи бўлганда (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ортиқ бўлса, банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар бундан мустасно) ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;
  • банкнотада диаметри 1 мм.дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешик бўлса, бунда тешиклар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса,

банкнота истеъмол (айрибошлаш) учун яроқли деб топилиши белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан буён банкларга эски купюраларни қабул қилмаслик тақиқланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here