Қўшнига тухум сотсам, солиқ тўлайманми?

149

Савол:
Уйда ўнтача товуғим бор. Ён қўшним “уй тухуми шифоли бўлади”, деб ҳар куни сотиб олиб туради. Бу пулдан солиқ тўлашим керакми?

Жавоб:
Йўқ, тўламайсиз.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддасининг 12-бандига асосан, уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар солиққа тортилмайди.

Эътиборли жиҳати – манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотларига бу имтиёз тааллуқли эмас.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here