Ғузорда содир бўлган қотиллик юзасидан прокуратура жиноят иши қўзғатди

614

Ғузор туман ИИБга 2019-йил 28 август куни тушган хабарга кўра, шу куни соат 16:30ларда Ғузор тумани “Янгикент” МФЙ, Янгикент қишлоғида яшовчи 1992 йилда туғилган Х.Р ва унинг вояга етмаган фарзанди 2017 йилда туғилган Х.А.ларнинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан  Ғузор туман прокурори Б.Суюнов томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ташкил этилди.

Олиб борилаётган тергов ҳаракатлари алоҳида назоратга олинган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here