Қамашида 7 дона гугурт қутига жойланган марихуана савдосига чек қўйилди

224

Вилоят божхона бошқармасидан Қашқадарё газетасига  маълум қилишича, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Қамаши туманида тезкор тадбир ўтказилган. Натижада фуқаро Х.Ж. томонидан 7 дона гугурт қутига жойланган 13,8 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасининг ҳар бир қутиси 500 минг сўмдан пулланаётган вақтда тўхтатиб қолинган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи М.Ғ.нинг вақтинча яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Оқибатда ушбу шахс вақтинча яшаш хонадонида 2 дона гугурт қутиси ҳамда салқин ичимлик идиши ичига 22,3 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини яшириб, ноқонуний равишда сақлаб келаётгани фош этилди.

Текширув ва суриштирув ишлари ушбу ҳолатга қандай қонуний чора кўришни аниқлаштириб беради.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here