Қашқадарёда лавозимга янги тайинланган ички ишлар бошқармаси бошлиғи вилоятдаги энг чекка қишлоққа борди

1636
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухратжон  Сотволдиев Косон туманидаги энг чекка қишлоқлардан бири саналмиш “Майдаёбу” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда “Nasafnews”га қабулда қатнашган Косон туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилшод Набиев хабар берди.
Хабарда айтилишича, бу сафарги сайёр қабул шунчаки ўтказилмади, балки фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилган.
Тегишли мутасаддиларга бу борада берилган топшириқларнинг ижроси назорат қилиб борилиши айтилган.
Сайёр қабулда 100 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Бу мурожаатлар асосан уй-жой масаласи ва тадбиркорлик соҳасидаги муаммоларни ташкил қилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ва туман ҳокимлиги томонидан қишлоқда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга моддий кўмак кўрсатилган бўлса,  2 нафар ногирон фуқароларга ногиронлик аравачаси  ҳам топширилди. Шунингдек, ҳудудда жойлашган 99-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун футбол тўплари ҳамда бадиий китоблар жамланмаси совға қилинди.
– Бугунги сайёр қабулда ўқувчиларим учун футбол ва волейбол тўплари топшрилгани учун хурсанд бўлдим, – дейди мактаб директори Меҳри Боймуродова. Берилган совғаларни энди спортчи ёшларимизга берамиз.
-Онам учун бугун сайёр қабулда иштирок этдим дейди, – Хонзода Эгамназарова. Ташкилотчиларга раҳмат айтмоқчиман, чунки бугун онам учун ногиронлик аравачаси ва эшитиш мосламасини совға қилишди. Узоқ қишлоқ бўлса ҳам бизга эътибор қаратишаётганидан, ёрдам қўлини чўзишаётганидан Президентимизга раҳмат айтмоқчиман.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here