Қашқадарёда бир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди

865
Қарши шаҳрида ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида бир гуруҳ босқинчилар жиноят устида қўлга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2019 йилнинг 7 ноябрь куни тахминан соат 02:00да 41 ёшли Г.Т.нинг жабрланувчи ҳақида берган маълумотига кўра, 32 ёшли И.Д. жиноий шериклари 20 ёшли Ж.С., 20 ёшли Ш.О., 21 ёшли Ф.Т., 34 ёшли О.С. ва 35 ёшли С.Х. юзларига ниқоб кийиб, темир труба ва пичоқ ҳамда скотч ёрдамида, Қарши шаҳар Араловул МФЙда яшовчи 63 ёшли фуқаро М.А.нинг уйига босқинчилик содир этиш мақсадида ғайриқонуний равишда кириб, жиноятни содир этаётган вақтларида Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбир натижасида ушланган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида ушланган шахслардан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 7 ноябрь куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят содир этишда иштирок этган барча шахсларга айблов эълон қилиниб, ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here