Ноябрнинг иккинчи якшанбасида шифокорларнинг касб байрами нишонланади. Қашқадарёда нечта шифокор бор?

221
Қашқадарё вилоятида Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланмоқда.
9 ноябрь куни вилоят мусиқали драма театрида мазкур сана муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирга соҳанинг меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатган вакиллари таклиф этилдилар.Бу ҳақда Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумот берди.
Тадбирда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев тиббиёт ходимларини касб байрами билан самимий қутлади.
Шу ўринда вилоятимизда фаолият олиб бораётган 60 мингга яқин тиббиёт ходимлари, жумладан 4992 нафар врачлар, 2 нафар фан доктори, 37 нафар фан номзодлари, 1576 нафар олий тоифали шифокорлар, 50 мингдан ортиқ кичик ва ўрта тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнатлари туфайли халқимиз саломатлигини сақлашда салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Бундан ташқари вилоятимизда 399 та хусусий тиббиёт муассасаси ҳам соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Ана шундай меҳнатга муносиб рағбат сифатида 30 дан ортиқ юртдошимиз Ватанимизнинг юксак унвон ва мукофотларига сазовор бўлдилар. Жорий йилда ҳам вилоятимизнинг 3 нафар тиббиёт соҳаси вакили, жумладан, вилоят кўз касалликлари шифохонаси микрохирургия бўлими шифокори Бахтиёр Тўраев II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали директори Хуршид Фозилов ҳамда Шаҳрисабз шаҳридаги “Оила ва никоҳ диагностика маркази” хусусий клиникаси бош шифокори Олимжон Рўзматов “Шуҳрат” медаллари билан тақдирланишди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here