Китоб туманида сифатсиз истеъмол ёғи ишлаб чиқарилгани аниқланди

235

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси иш юритувчиси Хуршид Асадовнинг Қашқадарё газетасига хабар беришича,Китоб туманида ўтказилган тезкор тадбирда шу туманда яшовчи Т.А. Ҳамид Олимжон маҳалласида жойлашган нотурар бинода «бизнес» бошлагани маълум бўлди.

У бу ерда яширин цех ташкил этиб, пахта чигитидан давлат стандарти талабларига жавоб бермайдиган сифатсиз истеъмол ёғи ишлаб чиқариш билан ноқонуний шуғулланиб келаётган экан.

Натижада Т.А. суднинг ҳукми билан тегишли жазосини олди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here