Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари инвестицион брифингда инглиз тилида маъруза қилди

273

Бугунги кунда вилоятимизда 30 дан ортиқ хорижий давлатлардаги бизнес ва ишбилармон доира вакиллари билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги, саноа ва хизмат кўрсатиш соҳаларини замонавий талаблар асосида ривожлантириш учун хорижий инвесторларни фаол жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ҳисобот даврига нисбатан вилоятда 53 та хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилиб, ушбу лойиҳалар ҳисобига 112.2 млн доллар қийматидаги хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

Кеча, Қарши шаҳрида илк маротаба хорижий компанияларнинг вакиллари иштирокида ўтказилган муҳим ва алоҳида аҳамиятга эга бўлган инвестицион брифинг ҳам хорижий инвесторларнинг бизнес фаолиятларини эркинлигини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Брифингда ҳорижий инвесторлар келганини инобатга олиб, Вилоят ҳокимининг инвеститциялар, инновациялар, ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ойбек Шагазатов ўз маърузасини инглиз тилида гапириб берди.

Брифинг якунида журналист ва блогерлар ҳамда инвесторлар ўртасида савол-жавоб ташкил қилинди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here