Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч ким ОАВнинг қонуний фаолиятига тазйиқ ўтказмайди»

97

Бугун 7 декабрь куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида сўнгги уч йилда эришилган ютуқлардан бири сифатида мамлакатда сўз эркинлиги ва очиқлик сиёсати йўлга қўйилганини алоҳида тилга олди.

Давлат раҳбари журналистлар ва блогерларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида гапириб, уларга аҳоли муаммолари қонуний ҳал этилишидаги фаоллиги учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, президент давлат амалдорларини ҳам, ОАВни ҳам ўзаро ҳурмат асосида ва халқ манфаатини биринчи ўринга қўйган ҳолда ҳаракат қилишга чорлади ҳамда сўз эркинлиги борасида сиёсат қатъийлиги, бу сиёсатдан ортга қайтиш бўлмаслигини таъкидлади.

«Ўзбекистонда ҳеч ким ОАВга таҳдид қилмайди ва қонуний фаолиятига тазйиқ ўтказмайди», деди президент.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here