Ижтимоий тармоқда тинимсиз танқид қилинган Чироқчи тумани Халқ таълими бўлими мудири бошқа жойга кетди

626

 Қашқадарёда халқ таълими бўлимлари мудирлари ўрин алмашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буйруғига асосан, вилоят Халқ таълими тизимида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси хабар берди.

Жумладан, Деҳқонобод тумани Халқ таълими бўлими мудири вазифасида ишлаб келган А.Ҳимматов Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими мудири вазифасига, Қамаши тумани Халқ таълими бўлими мудири вазифасида ишлаб келган Ш.Бекмурзаев Чироқчи тумани Халқ таълими бўлими мудири вазифасига тайинланган. Чироқчи тумани Халқ таълими бўлими мудири вазифасида ишлаб келган Н.Абраева Қамаши туман халқ таълими бўлими мудири вазифасига ўтказилган.

Шунингдек, Муборак ва Касби туманлари Халқ таълими мудирлари А.Суюнов ва Т.Шаймардановлар ҳам жой алмашгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here