Яна исроф бўлаётган ичимлик суви муаммоси: Бу сафар шаҳар марказидаги қувур тешилди (Видео)

157

 

«Кўпқаватли уйнинг 4-қаватида тураман. 2016йилда янги қурилган турар жойлардан сотиб олган эдик. Бизда ичимлик суви энг катта муаммо.
Қарши шаҳрининг қоқ марказидаги уйларда сув бўлмагандан кейин, нима қилайлик.
Авваллари ҳар куни кечқурун келар эди, ҳозир кечқурунлари ҳам сув келмай қўйди.Сабабини билсам, қувурлар тешилган, ичимлик суви эса исроф бўлмоқда.»

«Nasafnews» нинг телеграм манзилига юборилган мурожаат эгасининг шахси номаълум. Лекин у юборган видеода биз ҳам аввалроқ кўтарган муаммо ичимлик суви қувур тешилиши оқибатида ердан сизиб чиққанлигини ва исроф бўлаётганлигини кўриш мумкин.

Мурожаат эгасининг таъкидлашича, видео Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчасининг Қарши вокзалига борувчи пиёдалар йўлакчасида тасвирга олинган.
Лекин мутасаддиларга огоҳлантириш берилишига қарамасдан ҳолат бартараф этилмаган.

1 izoh

  1. Men avgust oyidan buyon bu yo’lakdan o’tib-qaytaman. 5 oydan beri ahvol shu. Naxotki mutassadilar bunga befarq. Axir yer yuzida eng global muammolardan biri bu ichimlik suvi bo’lsa. Ushbu video tegishli joylarga yetib borishiga umid qilamiz

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here