Халқ таълими вазири ўринбосари Республика миқёсида намуна кўрсатган Деҳқонободдаги мактабга борди (Фото)

681

Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Деҳқонободдаги 85-мактабга борди. Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири Хуршида Узоқова ёзмоқда.
Мухбирга кўра, дастлаб  вазир ўринбосари мактабдаги тўгараклар фаолияти билан танишишни бошлаган.
Маълум бўлишича, мазкур таълим даргоҳи Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга тадбиқ этилган “Беш ташаббус” доирасида ўтказилган фестивалда Қашқадарё ва Сурхондарёдаги мактаблар ўртасида биринчиликни қўлга киритган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, ўқитувчилар билан учрашув давомида 41 нафар педагог «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланиши кутилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here