Деҳқонобод тумани бош солиқчиси ишдан олингани хабар қилинди

432
Давлат солиқ қўмитасида 2019 йил сарҳисоби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, давлат солиқ хизмати органларининг 2020 йилдаги стратегик вазифаларига бағишланган икки кунлик семинар ўтказилди.Бу ҳақда ДСҚ ахборот хизмати хабар қилган.
Маълум қилинишича, 9 та туман инспекцияси энг паст кўрсаткичларни қайд этган ва белгиланган вазифаларни бажара олмаган. Булар ичида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам бор. У эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Tадбирда тайинловлар ҳам эълон қилинди. Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппарати ходимларидан 7 нафари янги лавозимларга тайинланди. Яна 9 нафар ходим эса ҳудудий давлат солиқ органларида турли лавозимларга тайинланди.

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here