Касбида фуқароларга ноқонуний диний сабоқ бериб келаётган шахс 15 суткага қамалди
Жиноят ишлари бўйича Касби туман судининг очиқ сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 241-моддасида (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан.
А. Т. 1967 йил 28 апрель куни Яккабоғ туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, 8 нафар фарзандлари бор, ишламайди, Касби тумани, “Ғалаба” МФЙ, Ўрта гузар кўчаси, 17-уйда яшайди. Унга нисбатан тўпланган маъмурий иш кўриб чиқилиб, қуйидагилар аниқланган.
"Ҳуқуқбузар Т.А Касби тумани “Ғалаба” МФЙ Ўрта гузар кўчаси 17-уйда яшаб келиб, диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз Касби тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Г.М, М.Ш, М.Ага диний сабоқ бериб келаётганлиги 2025 йил 15 май куни Касби тумани ИИБ ТҚХ ТҚКГ ходимлари томинидан аниқланган.
Ҳуқуқбузар Т.А ўзининг юқоридаги ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 241-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилган", дейилади расмий хабарда.
Ҳуқуқбузар Т.А судда Касби тумани “Ғалаба” МФЙ Ўрта гузар кўчаси 17-уйда яшаб келишини, диний таълим бериш учун диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатномаси олмаганлигини, 2025 йил 15 май куни ўзининг яшаш уйида маҳалладошлари Г.М, М.Ш, М.Ага диний сабоқ бераётганлиги Касби тумани ИИБ ТҚХ ТҚКГ ходимлари томонидан аниқланганлигини, ҳозирги кунда қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Гувоҳ Г.М судда, ҳуқуқбузар Т.А маҳалладоши эканлигини, Т.Анинг қизи М.М отаси диний талимот беришини айтганлиги сабабли, 2025 йил 15 май куни Т.Анинг яшаш уйига диний таълимот олиш учун борганлигини, шу куни диний таълимот олаётган вақтида Касби тумани ИИБ ТҚХ ТҚКГ ходимлари келишганлигини, Т.Анинг диний таълимот бериш учун тегишли рухсатномасини сўрашганида Т.А диний таълимот бериш учун рухсатномаси йўқлигини баён қилди.
Суд Т.Анинг ҳуқуқбузарлик содир қилганликдаги ҳаракати, ўзининг суриштирув органи ва судда берган тушунтиришидан ташқари, билдиргилар, нарсаларни кўздан кечириш баённомаси, гувоҳ Г.Мнинг суриштирув органи ва судда берган тушунтиришлари, тушунтириш хатлари ҳамда ишда тўпланган бошқа ёзма далиллар билан тасдиқланади деб ҳисоблади.
Суд Т.Ага жазо тайинлашда, унинг шахсини, оилавий шароитини, айбига иқрор ва пушаймонлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 35-сонли қарори тушунтиришларига амал қилган ҳолда, уни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 241-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топди.
Суднинг қарори билан А.Т Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 241-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, у дарҳол суд залида қамоққа олиниб, унга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 241- моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят суди бош консультанти Фарҳод Тилавов маълум қилди.
Ўхшаш янгиликлар:

Муборакда шифокорларни ҳақорат қилган ҳуқуқбузар 12 суткага қамалди
Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди томонидан навбатдаги суд мажлиси ўтказилган.