Қаршида 103 млрд сўмлик ёпиқ сув спорти саройи қурилмоқда
Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов Қарши шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" массиви ҳудудида қурилаётган ёпиқ сув спорти саройининг қурилиши жараёнлари билан танишди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, қиймати 103 млрд сўмлик ушбу сарой 50х21 метр ўлчамли сузиш ҳавзаси, 16х16 метр ўлчамли баландликдан сакраш ҳавзаси, 2 та 6х12 метрли болалар учун чўмилиш ҳавзаси, маъмурият, сузиш ҳавзаси учун ёрдамчи ҳамда медиа хоналар, фитнес ва мажлислар залини ўз ичига олади.
Шунингдек, томошабинлар учун 500 та ўриндиқлар ташкил этилиб, мажмуанинг кириш қисмида катта холл ва 40 кишига мўлжалланган душ ва кийим алмаштириш хоналари, 2 та сауна ва дам олиш хоналари мавжуд бўлади.
Ўхшаш янгиликлар:

Яккабоғ тумани ҳокимлиги "Nasafnews"дан узр сўради
Шунингдек, ҳокимлик ҳавза ишламаслиги сабабини ҳам маълум қилган.

Кўзбўямачилик! Яккабоғда тантана билан очилган сузиш ҳавзаси орадан 4 ой ўтса ҳам ишга тушмади
Бундай кўзбўямачилик кимга яхши кўриниш учун қилинмоқда?