Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Океан"га сув қаердан боради? - Қарши туманида катта рейд ўтказилди

"Океан"га сув қаердан боради? - Қарши туманида катта рейд ўтказилди

19 июл 2025
710
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши туманида жойлашган чўмилиш ҳавзаси эгалари магистрал ичимлик суви тармоғига яширинча уланиб олганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда "Қашқадарё сув таъминоти"  АЖ Ахборот хизмати “Nasafnews.uz” га хабар қилди.

"Қашқадарё сув таъминоти"  АЖ ва  вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси ходимлари ўтказган рейд тадбири давомида Қарши туманида  ичимлик суви тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланган.

Маълум бўлишича, тумандаги Юқори Бешкент маҳалласи ҳудудидан ўтувчи диаметри 1020 мм бўлган Талимаржон-Бешкент магистрал ичимлик суви қувуридан "Океан" чўмилиш ҳавзасига яширинча қувур тортилиб, тоза ичимлик сувидан бассейнларни тўлдириш ва бошқа мақсадларда фойдаланиб келинган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, "Қашқадарё сув таъминоти" АЖга етказилган зарар миқдори 951 млн 650 минг 601 сўмни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун прокуратура органларига тақдим этилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: