«Лола ва кабоб» фестивали ажойиб туҳфа ҳозирламоқда

385
Ўзбекистон Гастромомик Туризми ассоциацияси ва Ўзбекистон Аэронавтика Федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ўзаро ҳамкорликнинг илк босқичи сифатида, апрел ойида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ўтказиладиган «Лола ва кабоб» фестивалида 100 нафар Халқаро тоифадаги хорижлик ҳаво шари учувчилари «Лола ва кабоб» фестивалининг очилиш маросимида 20 та ҳаво шарида учишлари ва парвоз давомида шоу тарзида тамоша кўрсатишлари, шунингдек, фестивал иштирокчилари ҳаво шарларида 5 дақиқа давомида бепул парвоз этишлари учун шароит яратилиши кутилмоқда.
Ўзаро ҳамкорлик орқали келажакда Гастромомик фестивалларда ҳаво шарлари учирилишини йўлга қўйиш ва бошқа бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here