Шаҳрисабзда 400 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

81
Тамаки маҳсулотларини яширинча олиб кирилишини олдини олиш юзасидан қатор тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб борилишига қарамасдан, мўмай даромад олиш илинжида уларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келувчи фуқароларнинг орамизда учраб туриш ҳолатлари ҳамон кузатилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш бўйича Шаҳрисабз шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Р.Д. шаҳар марказида ноқонуний равишда ҳеч қандай тегишли ҳужжатларга ҳамда акциз маркаларга эга бўлмаган тамаки маҳсулотларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди. Тадбир давомида ашёвий далил сифатида олиб қўйилган турли номдаги қиймати 5,6 миллион сўмлик жами 400 қути тамаки маҳсулотлари вақтинча сақловга топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here