«Насаф» футбол мактаби икки юлдузли академия мақомини олди

299
2019 йилнинг 29 октябрь санасида ОФКнинг ишчи гуруҳи юртимизга ташриф буюриб, «Бунёдкор» футбол академиясининг бугунги фаолияти яқиндан танишганди. Ундан ташқари ишчи гуруҳ «Насаф» футбол мактабининг фаолиятини ўрганди.
Ўзингизга маълум, футбол мактабимиз бош жамоамиз ҳамда юртимизнинг турли ёшлардаги терма жамоаларига футболчилар етказиб бермоқда. Бунга биргина мисол қилиб Таиланд давлатида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этган тўққиз нафар футболчиларимизни келтириб ўтишимиз мумкин. Булар: Ойбек Бозоров, Бобир Абдихолиқов, Шерзод Насруллаев, Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Абдувоҳид Неъматов, Дилшод Саитов, Ислом Кенжабоев, Илҳом Алижоновлар.
Клуб ахборот хизмати хабарига кўра, 4 февраль куни ОФК «Насаф» ҳамда «Бунёдкор» академияларига икки юлдузли, Андижон футбол мактабига бир юлдузли мақоми берилганлиги бўйича расмий ҳужжатни эълон қилди.
Маълумот учун, Осиё давлатлари орасида уч юлдузли мақомга фақатгина Қатар давлатининг “Эспайр” академияси ушбу мақомга эга ҳисобланади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here