Республика танловида қашқадарёлик хотин-қизлар ҳам совриндор бўлди

309
Мамлакатимиз хотин-қизларининг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг амалга ошираётган лойиҳалари самарадорлигини ошириш мақсадида “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” Республика танлови анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.
III Республика танловида Қашқадарё вилоятидан иштирок этган
12 нафар хотин-қизлар орасида
“АКТ соҳаси бўйича энг яхши инновацион лойиҳа” муаллифи деб Жалолова Покиза,
 “Иқтидорли қизнинг истиқболли инновацион ғояси” муаллифи деб Мансурова Зарина,
 “Энг самарали инновацион лойиҳа” муаллифи деб Шабарова Умида,
“Омадли старт лойиҳаси” муаллифи деб Буриева Сурайё,
“Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси” муаллифи деб Муродова Азиза,  Низамова Саодат ва Жўраева Дилоромлар ғолиб деб топилдилар.
Табриклаймиз!!!

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here