“Машъал”га янги қўшилган туркманистонлик футболчи: “Клубга ҳали кўп ёрдамим тегади”

162
“Машъал” билан бир йиллик шартнома имзолаган Туркманистон терма жамоаси ҳужумчиси Дидар  Дурдиевдан клуб матбуот хизмати кичик интервью олди.
-“Машъал”га қандай келиб қолдингиз, клубга ким таклиф этди сизни!?
-Агентим менга Ўзбекистондан таклиф бўлаётгани ҳақида айтди. Мен рози бўлдим. “Машъал”ни яхши биламан, клубнинг ОЧЛ да иштирок этгани, ўзбек футболидаги мавқеи ва ўрни борлиги, мамлакатнинг машҳур футболчилари шу клубда етишиб чиққани билан яхши таниш эдим. Шу боси таклифдан хурсанд бўлдим ва қабул қилдим.
-Янги жамоангизда дебютингиз бироз омадсиз бўлди деб ўйлайсизми!?
-Менимча ундай эмас, “Бунёдкор” билан баҳс биз учун ҳам улар учун ҳам қийин бўлди. Қолаверса мен сўнгги дақиқаларда майдонга тушдим. Менимча вақт етарли бўлмади. Ўйлайманки ҳали “Maшъал” клубига  кўп ёрдамим тегади.
-Бугун Муборакда “Қизилқум”га майдонга тушасизлар, бу баҳс қизиқарли кечиши аниқ. Меҳмонлар ўтган икки турда мағлуб бўлишди.
-Бугун қизиқарли баҳс бўлади. Шу билан бирга тезкор ўтади. Меҳмонлар ҳеч бўлмаганда дурранг натижани кутишади. Бизга эса ғалаба керак. Насиб этса мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, бугун Суперлига 3-турида “ Машъал” Муборакда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан майдонга тушади. Учрашув 16:00да Баҳром Вафоев номли стадионда бошланади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here