Косонда меҳмонда бўлган шахс ака-укаларни пичоқлади

411

2019 йил 27 март куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи Г.Т.(исмли аёл)нинг уйида меҳмонда бўлган таниши С.Б. ўзаро жанжал оқибатида Арабхона маҳалласида яшовчи Ж.Қ.нинг қорин ва ўнг оёқ сон қисмига ва унинг акаси Ш.Қ.нинг қорин ва ўнг қўл елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада ака ва укалар касалхонага ётқизилганлар. С.Б. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here