Қашқадарё вилоятида жамоат транспорти қатновига ҳозирча чеклов қўйилмайди

486
Вилоятдаги жамоат транспортларига чеклов кейинчалик босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин. Айни дамда барча турдаги жамоат транспортлари ҳаракатланиши мумкин.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ахборот берди.
Транспорт воситалари доимий дезинфекция қилиб борилади.
Шу билан бирга фуқароларимиздан жамоат транспортидан зарурат бўлмаганда кўп фойдаланмасликни, транспорт хизмати кўрсатувчи тадбиркорларимиздан йўл кира нархини асоссиз ошириб юбормасликни сўраб қоламиз,  дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, кеча Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси 2020 йил 23 мартдан бошлаб Қашқадарё вилояти ҳудудида ҳам мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташувчилар томонидан йўналишли маршрутлар (автобуслар, микроавтобуслар, Damas)да қатновлар вақтинча тўтатилиши ҳақида хабар қилган эди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here