Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар орасида қашқадарёлик фуқаролар ҳам бор

2173
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ҳақида қўшимча маълумот берди. Қайд этилишича, айни пайтда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган беморлар орасида пойтахтимиздан ташқари, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқароларимиз ҳам бор.
Шунингдек, беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Улардан бири Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач, унда коронавирус инфекцияси аниқланган.
Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, дунёдаги қалтис эпидемик вазият туфайли мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида давлатимиз томонидан қатор қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларимиздан карантин қоидаларига, жумладан, имкон қадар уйдан чиқмаслик, жамоат жойларида тўпланмаслик, шахсий гигиена каби қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қолади. Дунё тажрибасига кўра, коронавирус тарқалишининг олдини олишда энг самарали йўл, айнан, карантин қоидаларига сўзсиз риоя этишдир.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here