05.04.2020 - 09:21
Bosh sahifa Mahalliy Деҳқонобод давлат солиқ инспекциясига янги раҳбар тайинланди

Деҳқонобод давлат солиқ инспекциясига янги раҳбар тайинланди

501

Раджабов Шухрат Нашванович – Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати ёзяпти.

Раджабов 1982 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.
Шухрат Раджабов шу пайтгача Давлат солиқ қўмитаси Ички аудит бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат солиқ қўмитаси 2019 йил сарҳисоби  2020 йилдаги стратегик вазифаларига бағишланган икки кунлик семинар ўтказиб, Республика бўйича 9 та туман инспекцияси энг паст кўрсаткичларни қайд этгани ва белгиланган вазифаларни бажара олмагани туфайли уларнинг бошлиқларини ишдан олган эди.

Ишдан олинганлар ичида Деҳқонобод тумани давлат Солиқ инспкецияси собиқ бошлиғи ҳам бор эди. 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here