Бош саҳифа » АВТО » Қашқадарёда "Лабо" юкхонасига миндирилган аёллар вафот этди

Қашқадарёда "Лабо" юкхонасига миндирилган аёллар вафот этди

28 ноя 2022
2 738
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

2022 йил 12 ноябрь куни соат 09:30 ларда Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Тошли МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-87 автомобиль йўлининг 46-километрида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ш. «Лабо» русумли автомобилнинг юкхонасида одам ташиш қоидаларини бузган ҳолда йўловчилар миндириб ҳаракатланаётган вақтда ёқилғиси тугаб транспорт воситаси секинлашган.

Ҳайдовчи автомобилни йўл четига олиб чиқаётган вақтда ушбу йўналишда, ортидан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Ғ.Т. «Исузу» русумли автомобилда йўл четига ҳаракатланаётган «Лабо»нинг айнан одамлар миниб олган қисмига қаттиқ зарб билан тўқнашган ва иккала юк автомобиллари йўл четига ағдарилган.

ЙТҲ натижасида «Лабо» автомобилининг юкхонасида бўлган икки нафар йўловчилар оғир тан жароғатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, беш нафар йўловчилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-модда 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан транспортда одам ташиш қоидаларига риоя қилишларини, тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз", - дейилади Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: