Касбида хорижий компания томонидан 560 туп дарахт кесиб ташланди
Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 9 январь куни Касби тумани "Назартепа" МФЙда яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушган.
Ўрганишлар давомида "Индорама Агро" МЧЖ хорижий компанияси томонидан жами 560 туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтларни тартиб-қоидаларга амал қилмасдан кўчирганлиги оқибатида дарахтларга зарар етказилганлиги аниқланган.
Ноқонуний, рухсатсиз, дарахтларни кўчириш тартиб-қоидаларига амал қилинмасдан кўчирилганлиги натижасида ўсимлик дунёсига 2 млрд 824 млн 495 минг сўм зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан етказилган зарарни ундириш учун расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси бошлиғи масъулиятсиз экани айтилиб, ишдан олинди
Унинг ўрнига собиқ раҳбарни қайтариб олиб келишди