Деҳқонободда сурхондарёлик 27 ёшли фуқаронинг жасади топилди
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 27 ёшли фуқаро жарга тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ маълум қилди.
2022 йилнинг 13 май куни Қашқадарё вилояти ФВБга Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро З.И. Қашқадарё вилояти Қамаши ва Деҳқонобод туманларининг тоғли ҳудудларида йўқолиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Аниқланишича, фуқаро З.И. жорий йилнинг 2 май куни чорва молларини боқиш мақсадида тоғли ҳудудларга жўнаб кетган ва дом-дараксиз йўқолган. Уни яқинлари анча қидирган, бироқ топа олмаган.
Мурожаатга кўра, вилоят ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий отрядининг 1 та бўлинмаси юқорида номи маълум қилинган манзилларда қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.
Қидирув ишлари давомида фуқаро З.И. нинг жасади Деҳқонободнинг Ойбек қишлоғи Дарвозаком тепалигининг тахминан 10 метр чуқурликдаги жарликдан топилган ва яқин қариндошларига топширилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди
Унинг мурдасини омбордан қидиришмоқда.