Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда рейд тадбирларига иштирок этгани келган бухоролик ЙПХ ходимини машина уриб кетди

Қашқадарёда рейд тадбирларига иштирок этгани келган бухоролик ЙПХ ходимини машина уриб кетди

30 июн 2022
5 301
МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳудудида 1999 йилда туғилган ЙПХ инспектори М.М. автоҳалокатга учради. Бу ҳақда "Nasafnews" манбалари хабар берди. 

Маълум бўлишича,  воқеа бугун тахминан соат 11:00 лар атрофида содир бўлган. Унга оғир мия шикастланиши, бош мия ўзагини оғир даражада лат ейиши ва бошқа оғир жароҳатлар билан ташхис қўйилган. 

Беморда Қарши шаҳридаги тез ёрдам марказида тез орада жарроҳлик амалиёти ўтказилади. 23 ёшли бухоролик ЙПХ инспекторини "Нексия-3"  автомашинаси уриб юборгани қўшимча қилинди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: