Қарши шаҳрида Она ва бола тиббиёт кластери қурилмоқда
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳудудида замонавий Она ва бола тиббиёт кластери барпо этилиб, бу ерда 200 ўринли Қарши шаҳар туғруқ комплекси, 200 ўринли вилоят перинатал маркази, 50 қатновли репродуктив саломатлик маркази, 50 қатновли вилоят скрининг маркази қурилади.
Ҳозирда ушбу объектларда қурилиш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, ушбу объектларни Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази олдидан ўтувчи асосий йўлга боғловчи йўл қурилиши ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери раҳбари ўзгарди
Шунингдек, вилоятдаги 2 та тиббиёт марказига ҳам янги раҳбарлар тайинланди.
Қашқадарёда бир неча тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари ишдан ҳайдалди
Вазирлик уларни коррупция ҳолатларига йўл қўйган демоқда.