Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёлик ёш дастурчи Германиянинг йирик компаниясида ишламоқда

Қашқадарёлик ёш дастурчи Германиянинг йирик компаниясида ишламоқда

04 авг 2022
1 539
МАҲАЛЛИЙ
20 ёшли Ғанишер Ташкулов Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилиб ўсган. Ҳозирда у Германиянинг энг йирик 70 миллион мижозга хизмат кўрсатувчи Commerzbank  компаниясида кичик дастурий таъминот муҳандиси бўлиб ишлаб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди. 

Бугун IT деярли ҳар куни иш ўрни яратаётган соҳалардан бирига айланди. Янги лойиҳалар пайдо бўлиши билан соҳанинг турли даражадаги мутахассисларига талаб ҳам ортиб бормоқда.

“Ёшлигимдан компьютер ўйинларига, уларнинг яратилишига, кейинчалик эса код ёзишга қизиқиш пайдо бўлган. Эртамни шу соҳада кўра бошладим. IT'нинг келажаги жуда порлоқ. Унда ҳар доим янги йўналишлар пайдо бўлиб боришини тушундим”, — дея таъкидлайди Ташкулов daryo.uz нашрига берган интервьюсида.

“Компанияларнинг HR ходимлари билан ишга кириш учун интервью бўлди. 4 босқичли интервью жараёнидан сўнг, менга икки — Commerzbank ва IBM компаниялари амалиётчи кичик ходим сифатида ишга қабул хати юборди” — дейди Ғанишер.

Ишга қабул қилинганлар эса ҳар юзта номзоддан биттага тўғри келади.
Commerzbank'даги уч ойлик амалиётни тугатгач, Ғанишер компаниядан яхши маош эвазига тўлиқ ставкали иш таклифини олади.

Дастурчининг айтишича, ушбу компанияга ишга кириш соҳадаги янги кадрлар учун анча мураккаб. Бироқ, 2-3 йиллик тажрибага эга бўлганлар, иш алмаштириш борасида Commerzbank компаниясига юзланганида, унчалик муаммо бўлмайди.

"Ўйлашимча, энг қийин жараён ҳам бошлаб олиш босқичида бўлади. Кейинчалик эса, тажрибалар ортиданми, бу унчалик мураккаблик туғдирмайди", — дея қўшимча қилди у.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: