Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамашида ЙПХ ходими томонидан жарима майдончасига қўйилган машина нега ёниб кетди?

Қамашида ЙПХ ходими томонидан жарима майдончасига қўйилган машина нега ёниб кетди?

19 сен 2022
2 770
МАҲАЛЛИЙ

Куни кеча ахборот сайтимиз орқали Қамаши  туманида жойлашган жарима майдончасига қўйилган "Нексия" машинаси бир неча соатдан кейин ёниб кетгани ҳақида хабар қилган эдик. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

2022 йил 6 август куни соат 13:30 ларда Қамаши туман ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, туманнинг "Қовчин" МФЙда жойлашган “Техника тўплам” МЧЖга қарашли жарима майдончасига қўйилган "Навоий" МФЙда яшовчи Б.Э.га тегишли бўлган "Нексия" машинаси турган жойида ёниб кетгани маълум қилинган.

Шундан сўнг ҳодиса жойига туман ФВБ ходимлари чиқиб, ҳолатни ўрганганда, ёнғин автомашинанинг олд капот қисмидан келиб чиққани кўрсатилган.

Ёнғин ўчоғини аниқлаш мақсадида 2022 йил 8 август куни ёнғин содир бўлган жойдан олинган электр сими ва кул намуналари Адлия вазирлиги қошидаги Ҳ.Сулаймонова номидаги суд-экспертиза марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилган.

Марказнинг хулосасида ҳодиса содир бўлган жойдан олинган ёнғин қолдиқларида нефт маҳсулотлари ва тез ёнувчи суюқликларнинг излари мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилган.
"Нексия" машинасини қасддан ёқиб юбориш ҳолатлари аниқланмагани сабабли етказилган зарарни ундириш бўйича фуқаро Б.Э.га суғурта ташкилотига мурожаат қилиши ва “Техника тўплам” МЧЖ билан боғлиқ ҳаракатлари фуқаролик муносабатлари эканини инобатга олиб, Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши тушунтирилган, дейилади хабарда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: