Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёлик 41 ёшли эркак Тошкентда қасддан дўконга ўт қўйди

Қашқадарёлик 41 ёшли эркак Тошкентда қасддан дўконга ўт қўйди

25 сен 2022
1 713
МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 18 августь куни ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманидаги  дўконлардан бирида катта ёнғин келиб чиққани акс этган видео тарқалди. Ёнғин нимадан чиққани эса номаълум эди. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан ҳолат бўйича маълумот эълон қилинди.

Ёнғин ўчоғидан олинган экспертиза натижаларига кўра, олов электр ёки газдан келиб чиқмагани маълум бўлди. Қўшни дўконларнинг кузатув камерасига тасвирлар сақланиб қолган. Ушбу тасвирларда тун ярмида қора кепка ва маскада келган шахс дўкон эшигини синдириб, ёнувчи моддани сепиб, дўконни ёқиб кетгани акс этган. 

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлати натижасига кўра, ушбу жиноятни 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам бир неча маротаба жиноят содир этиб судланган Нуриддин исмли шахс содир этгани аниқланди. У Қашқадарё вилоятида қўлга олинди.

Олинган маълумотларга кўра,  қасддан содир этилган ёнғин туфайли дўкон эгаларига 4 млрд сўмга яқин зарар етказилган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: