Китоб туманида ер сайёраси кўринишидаги стела қад ростлайди
Китоб туманида ер сайёраси кўринишидаги стела қад ўрнатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий маълумот тарқатди.
Туманда Баландтоғ астраномия обсерваторияси Китоб комплекси мавжуд.
Обсерваторияга ташриф буюрган вилоят ҳокими ҳудудни туризм манзилгоҳига айлантиришга топшириқ берди. Шунингдек, илмий ходимлар ва аҳолини таклифи билан туманда ер сайёраси кўринишидаги стела(устун) қад ростлайди, дейилади маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Китоб тумани марказида Анор кўринишдаги стела ўрнатилганди.


Ўхшаш янгиликлар:

Ғузор тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олингани айтилмоқда
Қашқадарё вилояти прокуратураси ва туман ҳокимлиги ҳолатни жамоатчиликдан яширяптими?