Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Кўкдалалик деҳқон тарвуз экиб, "Малибу" минди

Кўкдалалик деҳқон тарвуз экиб, "Малибу" минди

24 окт 2022
1 787
МАҲАЛЛИЙ
Кўкдала, Кўкдаланинг тарвузи деган сўзлар бугун бизни ажаблантирмай қўйди. Чунки, бу заминнинг миришкор ҳамда саховатпеша инсонларни шарофати билан нафақат вилоятда, балки Республикада ҳам “Қашқадарёнинг, Кўкдаланинг тарвузи” деган эътироф янграйди.
Дарвоқе, бугун шиддат билан бунёд этилаётган Кўкдала тумани марказида ҳам тарвузга атаб ҳайкал қўйилган. Бежизга эмас. Чунки, бийдек далада деҳқончилик қилиш, эл эътирофига эришишнинг ўзи бўлмайди. Бу ҳайкал кўкдаладаги заҳматкаш инсонларга қўйилган десак, муболаға бўлмайди.

Улуғбек Жуманазаров кўкдалалик мана шундай эътирофга сазовор инсонлардан. Тадбиркор 26 йилдан буён тарвузчилик билан шуғулланиб келмоқда. Қайсидир маънода Кўкдалада тарвузчиликнинг тамал тошини қўйган инсонлардан дейиш мумкин.

Фермерчиликнинг ривожланиши Улуғбек Жуманазаровнинг анчадан бери кўнглида тугиб юрган ниятларининг рўёби бўлди. “Ражаб ҳожи” фермер хўжалигини ташкил этиб, фаолиятини йўлга қўйган У.Жуманазаров даставвал тарвуз етиштиришга эътибор қаратган бўлса, бугунги кунда бошқа маҳсулотларни ҳам экспортга чиқармоқда. Бугунги кунда 21 гектар карам, булғор қалампирининг бир қанча турлари ҳам етиштирилмоқда. 3 гектар ерга эрта пишар Оқсой олмаси парваришланмоқда. Келаси йил ҳосилга кирадиган олмалар тўлиқ экспортга йўналтирилади.

Сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжалигининг бугунги кунда ишлари авжида. Тарвуздан ташқари бошқа сабзавот турлари, мевали боғлар ташкил этилганлиги ҳам шундан дарак беради. Албатта, меҳнатга яраша даромад ҳам, рағбат ҳам бўлмоқда.

"Ерга меҳр берган киши кам бўлмайди.4 нафар фарзандимни тўлов контракт асосида ўқитдим,уйли-жойли қилдим, рўзғоримиз бут, машина олдик", - дейди У. Жуманазаров.

Фермер хўжалигининг бу йилги натижалари ҳам қувонарли. Жорий йилда 12 минг гектар лалми ерга тарвуз экилди. Ушбу ҳудудда етиштирилган ҳосилдан 40 минг тонна тарвуз дунёнинг 7 та, Россия, Польша, Латвия, Белорус, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларга экспорт қилинди.

Хуршида Узоқова тайёрлади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: