"Болажонлар ютуғи – фахримиз"
Киши ҳаётида илк муваффақиятлар қачон бўй кўрсатади, деб ўйлайсиз? Албатта, ёшлигидан, яна ҳам аниқроғи боғча ёшидан. Шу маънода кичкинтойларнинг иқтидорини ёшлигидан пайқаб, уларни йўналтира олиш муҳим аҳамият касб этади. Бугунги боғчалардаги спорт ва бошқа турли тўгараклар эса айнан мана шу вазифасини бажармоқда, дейиш мумкин.
Қарши шаҳридаги 30-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг эришаётган ютуқлари эса нафақат тарбиячиларни, балки барчамизнинг ютуғимиз ва фахримиз.
"Ташкилотимиз 1969 йилда қурилган бинода жойлашган ва 140 ўринга мўлжалланган, -дейди ташкилот директори Ҳулкар Бозорова. -Болажонларга 15 нафар педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқда. Қувонарлиси, педагогларимизнинг 9 нафари олий маълумотли мутахассислардир.
Шунингдек, юқорида таъкидланганидек, боғчадаги ўзбек жанг санъати, бадиий гимнастика бўйича спорт тўгараклари яхши самара бермоқда ва бу тўгаракларда шуғулланаётган жажжи спортчиларнинг ютуқлари салмоқли бўлмоқда. Келтириб ўтадиган бўлсак, бадиий гимнастика бўйича Сарвиноз Ўралова вилоят миқёсида ўтказилган мусобақада фахрли 1-ўринни эгаллаб, қувончимизга қувонч қўшди. Шунингдек, тарбияланувчилар билан бирга тарбиячиларнинг ҳам турли танловларда эришаётган ютуқлари бор. Шаҳар миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида ходимларимиз фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Дарвоқе, бизда шунингдек “Сариштали қиз-фаришта қиз” тўгараги фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Бунда жажжи қизалоқларимизга турли ҳунарлар ўргатиш, уй-рўзғорда сариштали бўлишга ўргатиб борилади. Боғчамизда инглиз тили , ментал арифметика тўгараклари ҳам йўлга қўйилган".
Бир сўз билан айтганда боғчада эришилаётган муваффақиятлар нафақат жамоа ёки ота-она, балки барчани қувонтирмоқда ва фахрига айланмоқда, дейиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар:
Чироқчи: Жажжилар учун замонавий масканлар
Қашқадарё воҳасининг йирик ҳудудлардан бири – Чироқчи туманида барча соҳаларда ислоҳотлар жадал бормоқда.
Раҳбар ташаббускор бўлиши керак
Косон туманидаги 8-Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига назар